...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева хабар қилган “Ислом ота” масжиди очилди


14:10, 07.10.2016 Жамият
 7 021

Facebook ижтимоий тармоғи орқали масжид очилишига бағишланган эҳсон ошидан олинган фотосуратлар тарқалди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Жўрабек” жоме масжиди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ҳамда унинг турмуш ўртоғи Темур Тилляев томонидан қайта таъмирланиб, масжид биноси кенгайтирилгани, унга Ислом Каримов хотирасига “Ислом ота” номи берилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент шаҳрида ёнғиндан сўнг қайта реконструкция қилинган масжид кеча, 6 октябрь номозхонларга ўз эшикларини очди.
 
Facebook ижтимоий тармоғи орқали масжид очилишига бағишланган эҳсон ошидан олинган суратлари чоп этилди. 6 октябрь куни эрта тонгдан очилган масжид шарафига ёзилган дастурхон ўзбек халқининг севимли ноз-неъматлари билан тўлдирилди.
Дурдона Расулова

Теглар:Ислом ота Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар