...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама бўрон сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди


13:24, 07.10.2016 Олам
 2 551

2 миллиондан зиёд аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

“Мэтью” бўрони яқинлашиб келаётганлиги туфайли АҚШ президенти Барак Обама Флорида штатида “Фавқулодда вазият” ҳолатини эълон қилди. Бундан ташқари, яна Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролинадан 2 миллиондан зиёд аҳолини эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берилди.
 
АҚШ Миллий довул маркази “Мэтью” бўронининг хавфлилик даражасини тўртинчи кўрсаткичгача кўтарди. Бу даражада бўроннинг эсиш тезлиги соатига 251 кмни ташкил этади. Довул 2007 йилдан буён Атлантикада кузатилган энг кучли табиий офат дея эътироф этилмоқда.
 
Флорида губернатори Рик Скотт минглаб ҳарбий хизматчиларни эвакуация ишларига ёрдам бериш учун сафарбар этди. Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролина, Флоридада аҳоли учун бошпаналар очилди. Табиий офат сабаб штатда кўнгилочар манзилгоҳлар, мактаблар ёпиб қўйилди.  
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ Барак Обама Табиий офат Мэтью бўрони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!