У 14 ёшли ўсмирнинг қурбони бўлди. Ўсмир бундан аввал, ўз отасини отиб ўлдирган эди.
27 сентябрь куни АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги Таунсвилл шаҳрида 14 ёшли ўсмир ўз отасини ўлдиргани, кейин бошланғич мактабга бориб икки нафар ўқувчи ва битта ўқитувчини жароҳатлагани ҳақида хабар берган эдик.
Унда исми яширилаётган ўсмир дастлаб ўзининг 47 ёшли отасини отиб ташлаган. Ундан кейин машинада таълим муассасаси деворини бузиб кирди. Мактаб майдончасидаги муаллима ва икки нафар олти ёшли болакайга қарата ўқ узган эди.
Ана шу отишма чоғида жароҳатланган олти ёшли болакай ҳалок бўлди. Якоб Холл исмли болакайни Бэтмен либосида дафн қилишди, дея “Euronews” хабар бермоқда.
Дафн маросимида иштирок этганларнинг барчаси, шу қаторда, боланинг ота-онаси ва ўқитувчилари ҳам суперқаҳрамон либосини кийиб олишди.
Вафот этган боланинг оиласи унинг дўстлари, шунингдек, маросимда қатнашишни истаган катталарга Якоб мириқиб томоша қиладиган суперқаҳрамонлар либосида келишни илтимос қилган.

Зуҳра Одилова