...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаластин раҳбари шифохонага ётқизилди


13:01, 07.10.2016 Олам
 2 092

Маҳмуд Аббос 2013 йил 5 январда Фаластин президенти бўлган. Бундан ташқари, у Фаластин миллий озодлик ҳаракати раҳбари саналади.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос шифохонага ётқизилди, дея хабар беради “1news.az”
 
Шифокорлар аниқ ташҳис қўйгани йўқ. Улар давлат раҳбарининг юрагини текширувдан ўтказмоқда. Айни вақтда тиббий кўрик Иордан дарёсининг жанубий соҳилида жойлашган Рамалла шаҳридаги шифохонада давом этмоқда.
 
Аббос  2013 йил 5 январда Фаластин президенти бўлган. Бундан ташқари, у Фаластин миллий озодлик ҳаракати раҳбари саналади. Айни вақтда Аббос 81 ёшда.
 
Шифокор Саид Сарахнехнинг айтишича, Фаластин раҳбари яқин соатлар ичида шифохонани тарк этади.
 
Аббоснинг матбуот котиби хабарида тиббий кўрикдан сўнг Президентнинг соғлиғи жойида экани маълум бўлгани айтилган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Фаластин Маҳмуд Аббос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!