...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Йўлдошева фарзандлари ҳақида ёлғон гапирди


12:48, 07.10.2016 Шоу-бизнес
 15 144

Лола ижтимоий тармоққа ёзиб қолдираётган фикрлар доим катта қизиқишга ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева ижодидан фарқли ўлароқ шахсий ҳаёти билан доим эътибор марказида бўлиб келган. Таъбир жоиз бўлса, бугунги кунда Лоланинг қўшиқлари ва клипларига қараганда ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган суратлари ва уларга қолдираётган изоҳлари кўпроқ тилга тушяпти.
 
Лола ижтимоий тармоққа ёзиб қолдираётган фикрлар доим катта қизиқишга ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Навбавтдаги сурат ва мулоҳазалар ҳам бундан мустасно эмас. Instagram’даги шахсий саҳифасига қизни Шаҳинанинг суратини жойлаштирган хонанда шундай ёзади:
 
“Хайрли кун! Азиз дўстлар, кўпчилигингиз фарзандларим бор йўқлиги борасида қизиқасизлар... Фарзандларим бор! Икки нафар! Қизимнинг исми Шаҳина, ўғлимнинг исми эса Шоҳдиёр. Мен имконим борича уларни ижтимоий тармоқлардан узоқда тутаман. Мен ўзим англаган ҳолда болаларимни интернет орқали пиар (реклама) қилмайман, уларнинг ҳаёти борасида маълумотлар бермайман ва уларнинг фотосуратларини жойламайман. Чунки мен уларни жуда яхши кўраман ва асрайман... Лекин биласизларми, баъзан бу “мўжиза”ларим суратларини жойлагим келади. Бу бахт ва у сукунатни севади!”
 
Лола Йўлдошеванинг юқорида ёзиб қолдирган мулоҳазалари эътиборимиздан четда қолмаганининг сабаби бор. Хонанданинг фарзандларини мухлислари жуда яхши танишади. Чунки бир вақтларда Лола уларнинг суратларини тинимсиз ижтимоий тармоқларга жойлаштирарди. Энди эса мен бундай қилмайман, дейиши бироз ноўриндек. Ахир Лола эмасмиди улар билан фотосессияларни омма билан улашётган. Боз устига Лоланинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси фарзандларининг суратлари билан тўла. Улар орасида собиқ турмуш ўртоғи Шоҳруҳни ҳам кўриш мумкин. Баъзан ижод аҳлини тушуниш қийин. Бугун айтган гапи эртага тўғри келмайди. 

Теглар:Лола Йўлдошева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!