...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева аёлларга байрам табригини йўллади


14:49, 06.03.2017 Жамият
 6 863

Жамоатчи 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали аёлларга табрик йўллади.

Биз яшаб турган жамиятда илғор, ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган, фаол аёллар жуда. Уларнинг ҳар бири ўз фаолияти доирасида улкан ютуқларга эришиб, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ана шундай аёллардан бири.
 
Жамоатчи 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали аёлларга табрик йўллади.
 
Лола Каримова-Тилляева:
 
— Янги технологиялар ва илм-фан тараққиёти туфайли замонамиз жадал равишда ўзгариб бораётган бир пайтда, аёлларнинг жамиятдаги ўрни қанчалик ўзгарганлиги долзарб мавзулардан бири бўлиб келмоқда.
 
Тобора кўпроқ аёлларимиз илгари фақат эркаклар эгаллаган соҳаларда фаолият юритиб, катта муваффақият ва ютуқларга эришмоқдалар. Мен бу ўзгаришларни инсоният тараққиётининг муҳим омили, деб биламан.
 
Доно, меҳрибон, мунис, назокатли, меҳнаткаш аёллар ҳаётнинг тожи, машъали ва кўркидир.
 
Азиз аёллар, сиз борлиқнинг жон-томирисиз, муҳаббат, меҳр-оқибат, ва гўзаллик манбаисиз. Мен барчангизни кириб келаётган 8 март байрами билан чин кўнгилдан муборакбод этаман.
 
Азизларим, ҳаётингизда сизга ва оилангизга ҳамиша бахт-саодат, соғлик, тинчлик-хотиржамлик, меҳр-оқибат ва қут-барака ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан.

Теглар:Лола Каримова-Тилляева 8 март 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар