...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова атир рекламасида суратга тушди


12:30, 29.05.2017 Жамият
 10 907

Лола Каримова ўз фаолияти давомида илк бор таниқли бренднинг реклама ролигида суратга тушди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева турмуш ўртоғи Темур Тилляев билан куни кеча Франциянинг Канн шаҳрида “The Harmonist” брендининг янги рекламалар тақдимотида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Лола Каримова ўз фаолияти давомида илк бор таниқли бренднинг реклама ролигида суратга тушди. “The Harmonist” – таниқли парфюмерия бренди бўлиб, мазкур атторлик маҳсулотлари учун реклама ролиги машҳур режиссёр Бруно Авельян томонидан яратилган.
 
Реклама ролигида Лола Каримова-Тилляева унда аёллик нафосати ва назокатини ифода этади. У мазкур бренд рекламасидаги иштироки ҳақида шундай ёзади:
 
“The Harmonist” лойиҳасида иштироким орқали мен ўз ижодий салоҳиятимни ривожлантириш ҳамда ҳаётий фалсафамни намойиш этиш имкониятига эга бўлдим.
 
Ушбу янги бренд концепциясини яратар эканман, қадимги Хитой фалсафаси – одам ва олам уйғунлигини тарғиб этувчи Фен Шуй таълимотидан илҳомландим. Дарҳақиқат, инсон умри – унинг ички дунёси инъикосидир: ҳар бир инсон аввало ўзини ўзгартирибгина, атроф-муҳитини ўзгартира олади. “The Harmonist” бренди замиридаги фалсафа ҳам аслида шу.
 
“The Harmonist” бренди дунёдаги энг яхши табиий компонентлар ёрдамида Францияда яратилган 10 хил нафис ва хушбўй атирларни ҳавола этади. Улар Инь ва Ян, яъни қарама-қарши қутбдаги кучлар уйғунлигини, бир сўз билан айтганда, мувозанат фалсафасини ифода этади.
 
“The Harmonist”нинг атирлари борлиқнинг мўъжизакор беш унсури – олов, тупроқ, маъдан, сув ва ёғочни ифода этади.
 
Инсоннинг хуш ифорларга буркангани кўркам либос кийгани билан баробар. Ҳар бир хуш ифор бизни ўзи мансуб бўлган аурага чорлайди”.
 
Маълумот учун, “The Harmonist” брендининг илк дўконлари 2016 йилда Париж ва Лос-Анжелес шаҳарларида очилган. 
 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева The Harmonist 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар