...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова АҚШдан ўзбекистонликларга байрам табригини йўллади


13:07, 21.03.2018 Жамият
 17 085

Лола Каримова-Тилляева турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан АҚШда истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси,  Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева 21 март – Наврўз байрами муносабати билан ўзбек халқига табригини йўллади.
 
“Инсоният тамаддунининг қадимий айёмларидан бўлмиш Наврўз байрами янги ҳаёт, тинчлик ва қут-барака рамзи саналади. Қалбингиз ва атрофингизда ҳамиша тинчлик, хотиржамлик ҳукм сурсин! Барчангизга соғлик ва фаровонлик тилайман!”, деб ёзади Лола Каримова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида.
 
Маълумот ўрнида, айни дамда Лола Каримова-Тилляева турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан АҚШда истиқомат қилмоқда. 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар