Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир чиқишида “Одамлар биздан рози бўлсин!” деган олий мақсадни илгари суради.
Байрам тадбирлари ўтказилаётган ушбу бош майдонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.
Тадбирга Ўзбекистоннинг кенг жамоатчилиги, олимлар, академик, профессор, фан докторлари, давлат ва жамоат арбоблари, турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган фаол ҳамюртларимиз, талабалар, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ходимлари таклиф этилган.
Тадбирда меҳмон бўлган давлат раҳбари доимгидек халқ билан мулоқотга киришди. У бутун майдонни кўздан кечириб, ҳар бир вилоят стендлари билан танишди. Кексалар билан суҳбатда бўлди, халқнинг дуосини олди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир чиқишида “Одамлар биздан рози бўлсин!” деган олий мақсадни илгари суради. Бугунги байрам тадбири, унга таклиф этилган нуронийлар ва улар билан бўлиб ўтган суҳбатлар ана шу мақсаднинг навбатдаги кўриниши, десак муболаға бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, бош майдондаги тантаналар бугун, 21 март куни соат 18:00 га қадар давом этади.