У кўплаб мукофотлар қаторида, учта медаль ва учта орденга сазовор бўлган.
Кеча, 20 март куни Ўзбекистоннинг биринчи дирижёр аёли Дилбар Абдураҳмонова 81 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Абдураҳмонова 1936 йил 1 май куни Москвада, санъаткорлар оиласида туғилган эди. У 1955 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга кирган. 1960 йилдан бошлаб мустақил фаолиятини бошлаган.
Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Абдураҳмонова ижодий фаолияти давомида 64 та операли ва балет спектаклларини қўйган. У кўплаб мукофотлар қаторида учта медаль ва учта орденга сазовор бўлган. Греция фалсафа академияси 2016 йили уни “XXI аср Ер фуқароси” унвони билан тақдирлаган.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Дилбар Абдураҳмонованинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.