Унга нисбатан 2012 йилда ҳам суриштирув-жиноят иши очилган эди.
Кеча, 20 март куни Франция собиқ президенти Николя Саркози 2007 йилги Франция президентлиги учун ўтган сайлов кампанияларида ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилди.
Шу пайтга қадар Николя Саркози 2007 йилги президентлик сайловларида Ливия жамаҳарияси раиси Муаммар Каззофийнинг маблағлари ва қўллаб-қўллатлаши асосида сайловларда ғолиб чиққани турли ОАВ томонидан айтилаётган эди.
Шу боис ҳам Франция ҳукумати суди бу борада Ливия ҳукумати билан суриштирув ишларини олиб борган ва ҳозирда Саркозига нисбатан сайлов кампанияларини ноқонуний молиялаштириш айблови эълон қилинган.
Ўз навбатида, Саркози бу айбловни тасдиқлаш Ливия ҳукуматининг “туҳмати” эканлигини айтиб, ўзига қўйилган айбловларни рад этмоқда.
Маълумот ўрнида, 2012 йилда Саркозига нисбатан худди шу айблов билан суриштирув-жиноят иши очилган эди, бироқ етарли далиллар топилмагач, бу жараён тўхтатилган.
Аммо 2017 йилда ушбу суриштирув жараёни қайта бошланди ва ҳозирда Саркозининг ҳибсга олинишига етарли асослар борлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Николя Саркози 2007-2012 йилларда Франция президенти бўлган.

Икром Раҳмон