...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев Наврўзни Самарқандда нишонлайди


10:40, 21.03.2018 Олам
 14 630

Ўзбекистондаги Наврўз байрамининг асосий тантаналаридан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун, 21 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев рамий ташриф билан Самарқанд шаҳрига келади. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ишончли манбаси хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги Наврўз байрамининг асосий тантаналаридан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Назарбоев ҳам ушбу тадбирда иштирок этиши айтилмоқда.
 
Шундан сўнг Президентлар қадимий шаҳарда икки томонлама муҳим масалалар бўйича маслаҳатлашув ўтказиши кутилмоқда.
 
Ҳозирда Самардқанд шаҳрида Наврўз байрами тадбирини ўтказиш ва Нурсултон Назарбоев ташрифига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15 март куни Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари учрашувида қатнашиш учун Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев учрашуви ўтказилди. Ўзбекистон раҳбари ташрифи давомида Қозоғистонда Ўзбекистон йили очилиш маросимида иштирок этди
Икром Раҳмон

Теглар:Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!