...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ливияда кўплаб муҳожирлар ҳаёти сақлаб қолинди


18:29, 17.06.2017 Олам
 2 022

1820 нафардан ортиқ муҳожирлар денгизни кечиб ўтиш вақтида ҳалок бўлишган.

Бугун, 17 июнь куни Ливияда жойлашган дарё қирғоқларидан 900 нафар муҳожир қутқарилди. Бу ҳақда Ливия ҳарбий денгиз флоти хизмати ходими хабар берди.
 
Маълум бўлишича, муҳожирларнинг асосий қисми Африка ва Осиё қитъаси фуқаролигига мансуб кишилардир.
 
“Ливия қирғоқ хизмати ходимлари кеча, 16 июнь куни Аз-Завия шаҳри орқали оқиб ўтадиган дарё қирғоқларидан бешта қайиқда 906 нафар муҳожирни эвакуация қилишга эришишди.
 
Улардан 25 нафари ёш бола бўлса, 98 нафари аёл кишилар ҳисобланишади. Биз муҳожирларга ҳаётга қайтишлари учун ёрдам берганимиздан жуда ҳам хурсандмиз”, дейди генерал Аюб Қосим.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг бошидан Ўртаер денгизидан оқиб ўтадиган қирғоқлар ва денгизнинг Европа ҳудудидаги жойларидан 77 минг муҳожир ва қочоқлар қутқарилган. Халқаро миграция ташкилотининг маълум қилишича, 1820 нафардан ортиқ муҳожир денгизни кечиб ўтиш вақтида ҳалок бўлган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ливия муҳожирлар қочоқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!