...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотопост. Президент топшириғи: навбат жиззахликларга келди


17:50, 17.06.2017 Жамият
 4 724

Шавкат Мирзиёев топшириғи билан кам таъминланган ва меҳнат лаёқати чекланганларга ёрдам берилмоқда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Самарқанд вилояти аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнат лаёқати чегараланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида 120 нафарга яқин кишига тикув машиналари, ногиронлар аравачалари, эшитиш аппаратлари, ҳассалар, даволанишга бепул йўлланмалар ҳамда 150 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берган эдик.


 
Навбат Жиззах вилоятига келди. Бугун, 17 июнь куни Президент топшириғига асосан, Жиззах вилояти аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнат лаёқати чегараланган қатламининг 80 нафарга яқин аҳолиси тикув машиналари, ногиронлар аравачалари, эшитиш аппаратлари, ҳассалар, даволанишга бепул йўлланмалар ҳамда 150 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам билан таъминланди.

Бобур Жалолов

Теглар:Жиззах Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар