Битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси мониторинг қилинади.
Хабарда айтилишича, синовлар жорий йилнинг 5-13 июнь кунлари ўтказилади. Мониторинг жараёнига жалб қилинадиган таълим муассасалари ҳудудий бошқармаларда қуръа ташлаш орқали аниқлаб олинади.
Мониторингда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан биттадан академик лицей ва еттитадан касб-ҳунар коллежлари қатнашади холос.