...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лионель Месси – “Атомли бурга” 29 ёшни қаршилади


17:27, 24.06.2016 Спорт
 4 321

Футболчининг туғилган куни муносабати билан у ҳақда бир қатор қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этимиз.

Жаҳон футболида бармоқ билан саналадиган футболчилар борки,   улар номи тарихга муҳрланади. Уларнинг ҳамма даврларда ўз мухлислари бор. Уларни ёш футболчиларга намуна қилиб кўрсатадилар. Бундай футболчилар орасида  аргентиналик машҳур чарм тўп устаси Лионель Месси ёрқин юлдуздек порлаб туради.   Бугун Леонинг туғилган куни. У 29 ёшни қарши олди. 
 
Шу муносабат билан сизнинг эътиборингизга Лео ҳақида бир қатор қизиқарли фактларни ҳавола этамиз. 
 
Болаликда Мессига мактаб ўқувчиларидан фарқли равишда,   футбол машғулотларини қолдириш кескин ман этилган. “Менга мактабда сайр қилиб юриш керак эмас эди. Агар дарсга боргим келмаса, ойимга машғулотга яхшироқ тайёрланиш учун кўпроқ ухлашим кераклигини айтардим. У доим рози бўлар эди”, дейди Лео. 
 
Мессининг бўйи 169 сантиметрни ташкил этади, аммо у болаликда жуда кичкина бўлган. Шунинг учун унга шифокорлар бўй ўстиришга ёрдам берувчи гармонлар танқисли ташхисини қўйган.   Агар Лео болалигида бўй ўстирувчи витаминлар қабул қилмаганда,   унинг бўйи ҳозирда 140 сантиметр бўларди. 
 
Лионель 11 ёшга кирганда,  унинг истеъдодига Аргентинанинг гранд жамоаларидан бири “Ривер Плейт” қизиқиб қолади. Аммо клуб унинг даволаниши учун ойига 900 АҚШ доллари беришни хоҳламайди. 
 
“Барселона” клубининг спорт директори Карлес Рексач океан ортидаги давлатда иқтидорли ёш футболчи борлигини эшитиб,   Мессини кўрикка чақиради ва у билан дарҳол шартнома имзолайди.   Шартномда Мессининг даволаниши билан боғлиқ харажатларни клуб қоплаши ҳақида айтиб ўтилади. 
 
2005 йилнинг август ойида Аргентина терма жамоаси Венгрияга қарши учрашувда Месси илк бор миллий жамоа учун заҳирадан майдонга тушди, аммо икки дақиқа ўтар-ўтмас, қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Месси Парагвай термасига қарши учрашувда редебют қилади. 
 
Мессининг лақаби – La Pulga Atomica, яъни “атомли бурга”. Бундан ташқари, уни Марадонита, Мессилона деб ҳам атайдилар. 
 
Месси гол урганида нимага осмонга қараб нишонлаши ҳақида гапириб берган: “Мен ҳар бир голимни бувимга бағишлайман.   Айнан у отамга мени футболга олиб боришни маслаҳат берган.   Лекин, бувим менинг муваффақиятимни кўрмаяпти. У ҳалигача менга ва менинг оиламга ёрдам бермоқда”. 
 
2012 йил давомида “Барселона” клуби деярли 1.15 миллион футболка сотади, шулардан 850 мингтаси 10 рақамли футболкалар бўлган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Лионель Месси туғилган кун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!