...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лебедевдан тортиб Фредерика Могеринигача Самарқанддаги конференцияда нутқ сўзлади


14:49, 10.11.2017 Жамият
 2 521

Конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг видеотабриги қўйиб эшиттирилди.

Хабарингиз бор, бугун, 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида БМТ шафелигидаги “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция ўз иши бошлади.
 
Айни дамда бутун дунё эътибори Самарқандга қаратилган. Боиси ушбу халқаро конференцияда Марказий Осиё минтақаси давлатларининг умумий манфаатлари акс этган масалалар ўртага ташланмоқда. Унда 7 мамлакат ташқи ишлар вазирлари, жаҳон мамлакатлари ҳукумат вакиллари, сиёсатчилар, халқаро ташкилотлар ва элчихоналар вакиллари, дипломатик корпуслар вакиллари иштирок этмоқда.


 
Конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқи билан бошланди. Шундан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг видеотабриги қўйиб эшиттирилди.


 
Куннинг биринчи ярмида ўтказилган йиғилишларда БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Фредерика Могерини, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдурахмонов, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Томас Гремингер, Туркия Республикаси Иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф, Афғонистон Ислом Республикасидан Салоҳиддин Роббани, БМТ Бош котиби ёрдамчиси, Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Жиҳан Султанўғлу, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси Раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин, Ҳиндистон Ташқи ишлар давлат вазири Виджай Кумар Сингх, БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман, БМТ Наркотик моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий Вакили Ашита Миттал сўзга чиқиб, ушбу Халқаро конференциянинг аҳамияти, Марказий Осиё мамлакатларининг жаҳон тамаддуни, илм-фанига қўшган ҳиссаси, тинчлик ва барқарорлик, терроризмга қарши кураш масалаларида нутқ сўзладилар.  











 

Теглар:Самарқанддаги конференция Фредерика Могерини Халқаро конференция Нутқ сўзлади 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар