...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лавров ва Керри Нью-Йоркда учрашув ўтказишади


11:00, 20.09.2016 Олам
 2 293

Айни пайтда Суриядаги вазият кескин. Душанба куни Сурия армияси ярашиш сулҳи тугагани ҳақида хабар қилганди.

Сурияга ёрдам халқаро гуруҳи йиғилиши давомида Россия Ташқи ишлар Вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўртасида икки томонлама мунозаралар ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Lenta.ru” агентлиги хабар берди.  
 
Лавров Нью-Йоркка етиб келгани хабар қилинди. Учрашув Нью-Йорк вақти билан 20 сентябрь куни эрталаб ўтказилиши хабар қилинди.  
 
Айни пайтда Суриядаги вазият кескин. Кеча, 19 сентябрь куни Сурия армияси ярашиш сулҳи тугаганлиги ҳақида хабар қилганди. Шу куннинг ўзидаёқ БМТ ва Сурия Қизил Яримой жамиятининг ижтимоий ёрдам гуруҳи соқчилари ўққа тутилди. Нохуш воқеа оқибатида 12 киши, жумладан, юк ташувчи автомобиллар ҳайдовчилари ва ташкилот вакиллари қурбон бўлди.
 
БМТ вакилларининг маълум қилишича, 31та автомобилдан иборат ёрдам колоннаси аҳолиси тахминан 78 минг кишини ташкил этувчи Урам ал-Кубра қишлоғига етказиб берилиши керак эди. Камида 18та автомобиль ҳаводан отилган ўқларнинг нишонига айланган.
 
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Швейцарияда Россия Ташқи ишлар Вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия бўйича кўп босқичли келишув тасдиқлашганди. Бундан ташқари, Москва ва Вашингтон Суриядаги ҳарбийларнинг ҳаракат ҳолати ҳақида ўзаро маълумот алмашишга келишиб олишган. 

Теглар:Сергей Лавров Жон Керри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!