Шаҳзода Муҳаммедова қачонлардир ўзи ҳам бу соҳани кимдандир ўргангани, шогирд тушгани ва уни бошқаларга ҳам ўргатиш гарданидаги бурчи, устозлари олдидаги қарзи эканини унутмаса яхши бўларди.
“Шогирдларга меҳр берманг, билим берманг, сирингиз айтиб, нон бериб, туз берманг... Улар бирибир бир кун сизни билмайди, сотиб, ҳиёнат қилиб кетади. Шу кунгача юздан ортиқ шогирд чиқардим. Ўйлайманки, касб-ҳунар сирлари инсоннинг ўзи билан қолгани маъқул. Фақат фарзандга ўргатилиши керак. Шогирд олмайман бошқа. Шогирд ички сирларни ташқарига олиб чиқади”, деб ёзади Муҳаммедова.
У актрисалик борасида ҳали профессионаллар қаторидан ўрин олмаган бўлсада, тижорат, хусусан, дизайнерликда анча йиллик тажрибага эга. Бу борада Шаҳзоданинг иқтидори борлигини алоҳида эътироф этиб ўтиш ўринли. У аёллар либосларини тикишда энг қўли гул дизайнерлардан саналади. Бироқ Шаҳзода Муҳаммедова қачонлардир ўзи ҳам бу соҳани кимдандир ўргангани, шогирд тушгани ва уни бошқаларга ҳам ўргатиш гарданидаги бурчи, устозлари олдидаги қарзи эканини унутмаса яхши бўларди. Халқда “Қарс икки қўлдан чиқади”, деган нақл бор. Муҳаммедова ана шу нақлга риоя қилса, иддаоларга ўрин қолмайди.