У ўтган йили Урганчда рўй берган мудҳиш воқеа сабаб анча тилга тушган эди.
Маълумотларга қараганда, тўй Хоразмда бўлиб ўтган. Собировнинг висол оқшомига айни дамда Тошкентда ижод этиб, истиқомат қилаётган хоразмлик таниқли хонандалар – Анвар Собиров, Феруза Жуманиёзова, Афсона ташриф буюришган. Бундан ташқари, хонандалар Озода Нурсаидова ва Шоҳруҳхон ҳам Собировнинг тўйида меҳмон бўлишган. Тўйга эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров бош-қош бўлди.
Наврўзбек Собировнинг қўшиқлари бутун республика бўйлаб тарқалмаган ёки мусиқий телеканалларда клиплари дам-бадам бериб борилмасада, у Хоразмда жуда машҳур. Хонанданинг қўшиқлари 300дан ортган. Дарвоқе, у ўтган йили Урганчда рўй берган мудҳиш воқеа сабаб анча тилга тушган эди. Гап шундаки, ўтган йили Урганчдаги “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида Наврўзбек Собиров концерт дастурини тақдим этган. Текин концертга минглаб мухлислар йиғилган. Одамлар концертни томоша қилиш учун кўлдаги кўприк устига ёпирилишган. Охир-оқибат кўприк панжаралари унга суяниб турган одамларнинг оғирлигини кўтаролмай пайвандланган жойидан ажралиб кетган. Натижада бир неча киши жароҳатланган.