...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кузатув камералари ишга тушгач, ўлим ҳолати икки баравар камайди


20:11, 06.04.2017 Жамият
 2 400

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар бўйича ҳисобот берилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан март ойида 89 704 та, ҳафта давомида 21 900 та қоидабузарлик аниқланган.
 
Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълумот берилди. Шунингдек, чораҳаларга ўрнатилган 883 та кузатув камераси ёрдамида 15 мартдан 6 апрель кунига қадар жами 51 000 дан зиёд қоидабузарликлар аниқланган.
 
Шундан 30 000 дан зиёди сфетофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш ва 21 000 дан зиёди тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қоидабузарликларини ташкил этган.
 
Ҳафта давомида эса жами 6 371 та, яъни 3 718 та сфетофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш ва 2 653 та тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қоидабузарликлари қайд этилган.
 
Қайд этиш керак, кузатув камералари ишга тушгандан буён, яъни 15 мартдан 6 апрель кунига қадар йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 тага ёки 31,4 %га, одам ўлими билан боғлиқ ҳолат 7 тага ёки 53,8 %, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолат 25 тага ёки 25 %га камайган.

Теглар:Тошкент Камера чорраҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар