Ўзбекистонга Кувайт Ташқи ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш, шунингдек, қатор вазирлик ва идораларда музокаралар олиб бориш, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ўрин олган.