...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кучли хотира муваффақият калитими?


19:39, 23.11.2017 Бу қизиқ
 5 546

Тиниқиб ухлаш ҳам кучли зеҳн ва хотирани яхшилашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Бутун бошли инсон танасини кичкинагина мия бошқариши барчамизга маълум. Киши танасини қанчалик бадантарбия билан чиниқтирса, мияга ҳам худди шундай “ишлов” берилиши керак.
 
Ақшлик олим Жон Ричерднинг фикрига кўра, танамизнинг “энг меҳнаткаш” ва, айни вақтда, “энг дангаса” аъзоси бу миядир. Уни гўё ўз боламиздек тарбиялашимиз лозим.
 
Буюк сиёсатчилар: Наполеон Бонапарт, Мартин Лютер Кинг, Маргарет Тетчер жуда кучли хотира соҳиблари бўлишган. Уларни оддий одамлардан фарқи — ҳар бир нарсага алоҳида эътибор билан қараб, кичик деталларни ҳам эслаб қолиш хотираси орқали миясига муҳрлаб қўя олганида!
 
Бу нарса давлат арбобларининг олиб борган сиёсати ва нотиқлик санъатида жуда қўл келади.
 
Келинг, шу ўринда хотирани мустаҳкамлашнинг қоидалари билан танишсак. Улар қуйидагича:
 
Биринчи қоида
Турли хил бошқотирмалар ечиш, математик амалларни бажариш, бирор бир хорижий тилни ўрганиш ва шеър ёдлаш.
 
Иккинчи қоида
Кино томоша қилганингизда албатта унинг режиссёри, бош ролни ижро этган актёрларнинг исми ҳамда сюжетини эслаб қолишга ҳаракат қилинг.
 
Учинчи қоида
Овқатланиш рационига алоҳида аҳамият беринг. Балиқ, товуқ гўшти, ёнғоқ, магиз ҳамда дуккакли маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
 
Тиниқиб ухлаш ҳам кучли зеҳн ва хотирани яхшилашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Сабаби, чарчаган миянинг информацияни қабул қилиш ва таҳлил эта олиш жараёни икки-уч баробар сусаяди.
 
Баъзан кўчада бирор нотаниш кишини кўриб қолгудек бўлсангиз, у одам кўзингизга иссиқ кўринади. Шундай вазиятда шунчаки ўтиб кетмасдан ўша кишини қаерда ва қачон кўрганингизни эслашга ҳаракат қилиб кўринг.
 
Сабаби, ўша инсон билан бир вақтлар суҳбат қурган ёки у билан боғлиқ қизиқарли воқеа содир бўлган бўлиши мумкин.
 
Бу ҳодиса миянгизнинг қайсидир қисмида муҳрланиб қолган ва ўша қисм сизга бу одам ҳақида “сигнал” беради. Уни эслаш “сигнал”га жавоб қайтаришдир.
 
Кўпгина мамлакатларда кучли хотира вакиллари ўртасида турли мусобақалар ўтказилади.
 
Унинг ғолибларидан бири ўз интервюсида қуйидаги маслаҳатни берган эди: “Хотирани мустаҳкамлашнинг энг яхши усули — бу бирор нарсага қиёслаб, ўхшатиб ёки таққослаб ёдлаш”
 
Тўғри, масалан, мен исталган ўнта рақамни ёдлаб қолмоқчи бўлсам, ҳар куни юрадиган йўлимдаги бекатларга ўша ўн рақамни жойлаштириб чиқаман. Ҳар бир рақамнинг ўз бекати бор ва ўша тартибни хотирамда сақлаб, қайта такрорлайман. Бу ёдда қолдиришнинг энг осон усулларидан бири шу ва шу каби бошқа усуллар.
 
Нейрофизиологларнинг фикрича, бирор бир қизиқарли мақола ўқилганда, аввало, муаллиф нима ҳақида ёзган бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўриш лозим.
 
Сўнгра информацияни ўқиб, аввалги тахмин билан таққослаш жуда яхши самара беради. Бу жараёнда мия маълумотни фараз қилади, қиёслайди ва таҳлил қилади.
Шу орқали маълумотнинг 90% ёдда сақланади.
 
Хотирани мустаҳкамлашнинг биз билган ва билмаган жуда кўп усуллари бор. Улар амалиётда қўлланилса, албатта ўз самарасини беради.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мия ҳужайралари фаолиятидаги қизиқарли фактлар, инсон нутқи — мўъжиза деб таърифлашга лойиқ эканлиги, хотирани мустаҳкамлаш учун 5 та оддий маслаҳат, бундан ташқари, сиз билиб-билмаган 20 та қизиқарли факт ҳақида қизиқарли маълумотлар эълон қилган эдик.
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Мия фаолияти Хотира Тавсиялар Бу қизиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!