Ксения Собчакнинг таъкидлашича, унинг сайловда иштирок этиши сайловчилар учун ҳам, Россия сиёсат тизими учун ҳам фойдали бўлади.
Россиянинг “Ведомости” газетасида унинг очиқ хати ҳам чоп этилди. “Мен “барчага қарши” номзодман”, дейди Собчак.
Телебошловчи видеомурожаат ҳам йўллаб, унда барчани сайловда иштирок этишга чорлаган. У “Агар сиз бормасангиз, сизга барибир эмаслигини қандай тушуниш мумкин? Айнан сиз менга қарши эканлигингизни қандай билиш мумкин? Сизнинг овозингиз таъсир этиши учун нима қилиш керак?”, дея таъкидлаган.
Ксения Собчак сайлов кампанияси учун юқори табақа вакилларидан пул тўплаш орқали маблағ ажратмоқчи. У 5 ноябрда 36 ёшга тўлади. Ўзининг айтишича, ҳеч қандай партияга аъзо эмас, лекин сиёсат борасида муҳокамалар ўтказишга тайёр.
Ксения Собчакнинг таъкидлашича, унинг сайловда иштирок этиши сайловчилар учун ҳам, Россия сиёсат тизими учун ҳам фойдали бўлади.
24 октябрь куни Москвада телебошловчи иштирокида матбуот анжумани ташкил этилиши режалаштирилган. Конференция давомида Собчак барча саволларга жавоб беради.
Маълумот учун, Россияда президент сайлови 2018 йил 18 март куни ўтказилади.
Ёдингизда бўлса, Ксения Собчак шу йил июнь ойида ўзбекистонликларнинг бош мавзусига айланган эди. Ўшанда телебошловчи Алексей Навальний билан уюштирган интервьюсида “Ўзбекистонда ҳеч ким Пушкин ҳақида билмайди”, дея таъкидлаганди ва унинг суҳбатдоши ҳам бу фикрга қўшилган эди. Табиийки, бу гап ўзбекистонликларга хуш келмади ва улар Собчак ҳамда Навальнийга жавобан флешмоб амалга оширишган эди. Яхши маълумки, Ўзбекистонда Пушкинни нафақат яхши билишади, балки у энг севимли хорижлик шоирлардан бири ҳисобланади.