...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ксения Собчак ўғилли бўлди


15:43, 18.11.2016 Шоу-бизнес
 3 506

“Мен фарзандим учун ҳам ўзимни ўзгартиришим керак”, дейди телебошловчи.

Бугун, 18 ноябрь куни журналист, телебошловчи Ксения Собчак ва унинг турмуш ўртоғи Максим Вторган фарзандли бўлишди. Бу ҳақда  “Glamour.ru” хабар бермоқда.
Ўзининг Instagram’даги саҳифасига ҳали ҳомиладорлик вақтида тушган суратини жойлаштирган Ксения унга “18.11.16 энди энг бахтли кун. Мен ажойиб болакайнинг онасиман”, деб изоҳ қолдирди.
Бундан аввалроқ, “Tatler” журналининг муқовасида Ксения Собчакнинг ҳомиладор вақтидаги сурати чоп этилган эди.
 
“Tatler “журнали Собчак билан туғруқдан кейин ҳам фотосессия қилишни режа қилганди. Бироқ, журналист бунга розилик бермади.
 
“Менда ўзимга ёқмаган жиҳатлар бор. Баъзида одамларга бақираман, ҳиссиётларга тез бериламан, бироқ фарзандим бошқача бўлишини истасам ўзимни ўзгартиришим керак. Буни қандай амалга ошираман, билмайман. Яратган менга куч берсин.
 
Шунингдек, фарзандни ўқинчоқ каби у ёқдан бу ёққа етаклаб юрадиган кишиларни оқламайман. Бу боланинг руҳиятига салбий таъсир қилади”, дейди Собчак.
 
 
Маълумот учун, бу Собчак ва Виторган оиласида дунёга келган илк фарзанд.  Виторганнинг биринчи оиласидан 2 нафар фарзанди бор.
Умида Якубова

Теглар:Ксения Собчак Максим Виторган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!