...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ксения Собчакнинг пластик операциялари ва диетаси қанчага тушган?


17:07, 06.11.2017 Олам
 4 100

Россия президентлигига номзод Ксения Собчак бурни ва ияк қисмини операция қилдирганини рад этиб келади.

Россиялик телебошловчи Ксения Собчак Россия президентлигига сайловда иштирок этиш истаги ҳақида маълум қилганидан буён у барча ОАВларда эътибор марказидан тушмай қолди.
 
Россия порталларидан бирида Ксения Собчакнинг ташқи кўринишига оид маълумотлар ёритилди. 5 ноябрь куни 36 ёшни қарши олган бошловчи ўз "қиёфасига" оид кўп бора танқидгаучраган. Аммо сўнгги вақтларда унинг кўриниши бироз ўзгаргандек... Манбаларда қайд этилишича, Ксения Собчак бирнеча пластик операцияларни бошдан кечирган.
 
2007 йилда телебошловчи ринопластика қилиш учун Лос-Анжелесга йўл олган ва машҳур хирург Ражу Каноди унинг бурнини операция қилган.
 
Ксения Собчак бурнининг учини кичрайтирган ва шу билан бирга нафас олиш муаммосидан ҳалос бўлиш учун юқори суягини текислаттирган.
 
Маълумотларга қараганда, Ксения ўзининг “янги” бурни учун 12 минг доллар сарф қилган.
 
2011 йилда Собчак иягини текислаш учун Германияга борган ва 10 минг евродан ортиқ маблағ эвазига жарроҳлик операциясини ўтказган.
 
Аммо Ксения Собчакнинг ўзи бундай маълумотларни бутунлай рад этиб келмоқда.
 
2015 йилда Ксения Собчак ташқи қоматини “гўзаллаштириш” учун Испаниянинг “Sha” клиникасига борган.
 
Бу клиникада бир ҳафталик муолажа 4 минг еврога баҳоланган. Бу ерда мутахассислар тўғри овқатланиш қоидалари асосидаги таомларни тановвул қиладилар. Доимий жисмоний машғулотлар билан шуғулланадилар.
 
Ксения Собчак доимий машғулотларни тўхтатмаган ва соғлом овқатланиш қоидаларига риоя этиб келади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ксения Собчак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!