Телебошловчи санкция туфайли маҳаллий аҳоли азият чекмаслиги лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
“Фикримча, Россия айни вақтда юзага келган ва танг аҳволдаги халқаро муносабатлар учун масъул. Биз қатор халқаро қоидаларни буздик. Халқаро тартибга кўра, Қрим Украинаники”, деди Ксения Собчак.
Телебошловчи санкция туфайли маҳаллий аҳоли азият чекмаслиги лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
“Масалан, ҳозир россиялик талабалар АҚШ визасини ола олмаяптилар. Бу уларга нисбатан ноҳақлик. Ўзлари қўллаб-қувватламайдиган инсоннинг сиёсатини деб нима учун Россия халқи жазоланиши керак?”, дея қўшимча қилди Собчак.
Ксения Собчак аввалги интервьюларида ҳам Қрим Украинага тегишли эканлигини кўп бора таъкидлаган. Ҳатто, яриморолда янги референдум ўтказиш таклифини ҳам билдирган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ксения Собчак 2018 йилда ўтказиладиган президент сайловида иштирок этиш истаги борлиги ҳақида маълум қилган эди.