Муҳаммад Самирнинг айтишича, бу туғма қобилият эмас.
14 ёшли Муҳаммад Самирнинг айтишича, бу туғма қобилият эмас. Балки у тинимсиз машқлар ёрдамида ана шундай натижага эришган.
Маълум бўлишича, Муҳаммад Самир 6 ёш вақтида голливуднинг даҳшатли фильмларидан бирида бошини айлантирадиган қаҳрамонни кўриб қолган. Ана шундан сўнг у ҳам бошини айлантиришга уриниб кўрган.
Бир неча ойлик уринишлар, машқлардан сўнг Муҳаммад Самир ўзи кутган натижага эриша олган.
Самирнинг онаси бундай машқларни тақиқлаб қўйган, аммо вақт ўтиб, бу бесамар кетган.
14 ёшли Самир мактабга боришни тўхтатди. У айни вақтда “Dangerous Boys” рақс гуруҳи таркибига қўшилган. Муҳаммад Самир шу орқали отаси бетоб қолганидан сўнг оиласини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиб келмоқда.