...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ксения Собчак ва Владимир Путин ўртасида қандай боғлиқлик бор?


15:03, 01.11.2017 Олам
 4 923

Россия Федерациясида президент сайлови 2018 йил март ойида ўтказилади.

Бир неча ҳафта аввал россиялик телебошловчи Ксения Собчак 2018 йилги Россия президенти сайловида ўз номзодини қўйиши ҳақида маълум қилган эди. Ксения Собчакнинг сайловда иштирок этиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
 
Унинг ўзи 24 октябрда ўтказган интервьюси чоғида ҳозирги президент Владимир Путинни фақат сиёсатчи сифатида танқид қила олиши мумкинлигини маълум қилган эди.
 
Ксения Собчак Владимир Путин билан уни нима боғлаб туриши ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, Путин бир пайтлар Собчакнинг отаси билан ишлаган...
 
“...Мени Путин билан боғлаб турадиган ягона алоқа шуки, мен 10 ёш бўлиб, “Nintendo” ва “Super Mario” ўйинларини ўйнаб юрган пайтларимда, у отам — Анатолий Собчак билан ишлаган”, деди Ксения ўзининг навбатдаги интервьюсида.
 
Анатолий Собчак — россиялик сиёсатчи бўлиб, 1991–1996 йиллар давомида Санкт-Петербургнинг биринчи мэри сифатида фаолият юритган.
 
Маълумот учун, Россияда президент сайлови 2018 йил март ойида ўтказилади. 2017 йил декабрь ойидан эса сайлов кампаниялари бошланиши режалаштирилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Президент сайлови Ксения Собчак Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!