...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду қиз фарзандли бўлди!


09:19, 13.11.2017 Спорт
 4 177

“Қироллик клуби”нинг ҳужумчиси тўртинчи марта фарзандли бўлиш бахтига муяссар бўлди.

Аввалроқ, Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду қиз фарзанд кўриши ҳақида хабар берган эдик.
 
Роналду бугун, 13 ноябрь куни тўртинчи марта фарзандли бўлиш бахтига муяссар бўлди. Яъни футболчининг туғилиши кутилаётган қиз фарзанди дунёга келди.
 
Бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
 
Олдинроқ Роналду туғилажак чақалоққа Аллана Мартина дея исм беришини айтиб ўтганди.
 
“Ҳозиргина Аллана Мартина дунёга келди! Қизим ва унинг онаси ўзларини ажойиб ҳис этишмоқда! Биз оиламиз кенгайганидан жуда ҳам хурсандмиз”, дея ёзади Роналду.
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Роналдунинг тўртинчи фарзандининг онаси испаниялик  модель Жоржина Родригес ҳисобланади. Жуфтлик деярли икки йилдан буён ўзаро яқин алоқалар ўрнатишган.
 
Бундан ташқари, ҳозирги кунда спортчининг уч нафар фарзанди бор: етти ёшли кичик Криштиану ҳамда жорий йилнинг 8 июнь кунида дунёга келган эгизаклари — Мэтью ва Ева. Уларнинг барчасини суррогат оналар дунёга келтирган.
 
Маълумот учун, 2015 йилнинг январида Роналду беш йиллик муносабатлардан кейин россиялик модель Ирина Шейк билан алоқаларини узиб юборганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Аллана Мартина Жоржина Родригес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!