...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду Мессини ортда қолдириб “Олтин тўп”ни қўлга киритди


10:50, 13.12.2016 Спорт
 3 861

Криштиану Роналду фаолияти давомида тўртинчи бора мукофотни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

13 декабрь куни футбол оламидаги юксак мукофотлардан ҳисобланган “Олтин тўп” соврини соҳиби аниқланди. Бу йил мукофот “Реал” клуби аъзоси португалиялик футболчи Криштиану Роналдуга насиб этди. Бу ҳақда “Eurosport.ru” сайти хабар бермоқда.
 
Роналду учун бу йилги мукофот фаолиятидаги тўртинчи соврин бўлди. Бундан аввал, Криштиану Роналду 2008, 2013 ва 2014 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритган.
 
“Барселона” клуби вакили Лионель Месси эса беш марта мукофотга сазовор бўлишга улгурган. Аммо бу йил Месси иккинчи поғонадан жой олди. “Атлетико” вакили Антуан Гризманн учинчи ўринни банд этди.
 
Криштиану Роналду бу йилги маросимда иштирок эта олмади. Сабаби у “Реал” клуби билан биргаликда Японияда машғулотларда иштирок этмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Олтин тўп Криштиану Роналду Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!