...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду Instagram юлдузига айланди


18:39, 30.11.2017 Спорт
 3 482

Агар Роналдунинг саҳифасига яна 15 миллион ўқувчи аъзо бўлса, футболчи тармоқда энг кўп мухлис тўплаган саҳифа эгасига айланади.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Instagram тармоғидаги машҳурлик бобида иккинчи ўринни эгаллади.
 
Португалиялик футболчининг саҳифасидаги ўқувчилар сони айни пайтга келиб 116 миллионни ташкил қилади.
 
Роналду тармоқдаги машҳурлик бобида фақатгина америкалик қўшиқчи Селена Гомесдан кейинги ўринда бормоқда. Селена Гомеснинг Instagram тармоғидаги ўқувчилари сони айни пайтга келиб 130 миллиондан кўпроқ ҳисобланади.
 
Машҳур инсонлар саҳифасини кузатиб борувчилар сони деярли ҳар куни сезиларли равишда ортиб бормоқда.
 
Роналду саҳифасидаги ўқувчилар бир йил давомида 33 миллионга кўпайган. Футболчи ўтган йил ушбу рўйхатнинг 6-ўрнида бораётганди.
 
Рўйхатнинг кучли учлигини америкалик яна бир хонанда ва актриса Ариана Гранде (115 миллиондан кўпроқ) якунлаб берди.
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Роналду саҳифасига ўғли билан “Bugatti Chiron” машинасида кетаётганини жойлаган видеоси 20 миллионга яқин томошабин эътиборини жалб этган. Видео тармоққа шу йилнинг 28 сентябрь куни жойланган.
 
Шунингдек, Криштиану Роналду Instagram саҳифасига жойлаштирган ҳар бир реклама учун 308 минг фунт даромад кўради.
 
Селена Гомес (424 минг фунт) ва реалити-шоу юлдузи Ким Кардашян (385 минг фунт) нинг ўз саҳифаларига жойлаган реклама роликларидан келадиган даромад бўйича Роналдуни ортда қолдиришмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду куни кеча қизи билан тушган суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Instagram Селена Гомес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!