...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда 11 нафар Чеченистон фуқароси қўлга олинди


18:13, 30.11.2017 Олам
 2 340

Ушбу фуқаролар ихтиёрида битта мотоцикл ва Японияда ишлаб чиқарилган Nissan Datsun енгил автомашинаси ҳам борлиги аниқланган.

Афғонистоннинг Лоҳар вилоятида ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари аёллар ва болалардан иборат 11 нафар чечен миллатига мансуб кишиларни қўлга олди.

Қўлга олинганларда фуқароларда иккита реактив снаряди ҳамда иккита Калашников автомати борлиги аниқланган.

Шунингдек ушбу фуқаролар ихтиёрида битта мотоцикл ва Японияда ишлаб чиқарилган Nissan Datsun енгил автомашинаси ҳам борлиги аниқланган.

Маълумотларга қараганда чечен фуқаролари Азра шаҳрига Нангархар вилоятининг Ҳисороак тумани орқали келишган.

Бу ҳудудда “Толибон” жангарилари ҳамда Афғонистон мамлакати ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бормоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Афғонистон Чеченистон фуқаролари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!