...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду − Европада тенгсиз футболчи деб топилди


14:05, 25.08.2017 Спорт
 2 347

24 август куни Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиларининг номлари эълон қилинди.

24 август куни Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими якунлангани ҳақида хабар бергандик.
 
Унда Европанинг 2016/2017 йил мавсумидаги энг яхши футболчиларининг номлари эълон қилинди.
 
Унга кўра, "Ювентус" дарвозабони Жанлуижжи Буффон ― энг яхши дарвозабон, "Реал" аъзоси Серхио Рамос ― энг яхши ҳимоячи, Лука Модрич ― энг яхши ярим ҳимоячи, шунингдек, "қироллик клуби"нинг яна бир футболчиси ― Криштиану Роналду мавсумдаги энг яхши ҳужумчиси совринига сазовор бўлди.
 
Эътиборлиси шуки, ЕЧЛ да икки карра кетма-кет ғолиб бўлган “Реал” клубининг уч нафар аъзоси ўтган мавсумда футбол мусобақаларидаги маълум йўналишнинг моҳир спортчилари дея тан олинди.
 
Шунингдек, Криштиану Роналду Европанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
 
Маълумот учун, Роналду Европанинг энг яхши футбочиси соврини соҳиби бўлишида ҳамкасблари Лионель Месси ва Жанлуижжи Буффонларни ортда қолдирди.
 
Энг яхши дарвозабон ― Жанлуижи Буффон


 
Энг яхши ҳимоячи ― Серхио Рамос


 
Энг яхши яримҳимоячи ― Лука Модрич


 
Энг яхши ҳужумчи ― Криштиану Роналду


 
Европанинг энг яхши футболчиси


 
Номзодлар

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЕЧЛ Роналду Рамос Модрич Буффон Реал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!