...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду “Олтин тўп” олмайдими?


14:07, 12.12.2016 Спорт
 4 008

15 декабрь куни Роналдунинг клуби Мексиканинг “Америка” жамоасига қарши Клублар ўртасидаги чемпионатнинг ярим финал учрашувида майдонга тушади.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду японияга қилган сафари сабаб “Олтин тўп” маросимини ўтказиб юборади. Гап шундаки, “Реал” жамоаси Японияда ўтказиладиган клублар ўртасидаги чемпионатда 2016 йилги Чемпионлар лигаси ғолиби сифатида иштирок этади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
15 декабрь куни Роналдунинг клуби Мексиканинг “Америка” жамоасига қарши Клублар ўртасидаги чемпионатнинг ярим финал учрашувида майдонга тушади.
 
Мадриднинг “Реал” клуби аллақачон Янонияга етиб келган. Бу ҳақда Криштиану Роналду Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди.
 
Клублар ўртасидаги чемпионатнинг иккинчи ярим финалида Японияниинг “Касима Антлерс” ва Колумбиянинг “Атлетико Насьональ” клублари куч синашади.
 
Аввалроқ, “Реал” клуби Криштиану Роналдунинг 2016 йилги “Олтин тўп” соврини эгаси бўлиши ҳақида расмий хабар олган эди. Тақдирлаш маросими Парижда 2017 йил 9 январда ўтказилади.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:Криштиану Роналду Олтин тўп Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!