...
МЕНЮ
ONLINE TV

Kўзида 27 та линзани унутган нафақахўр


13:45, 17.07.2017 Олам
 3 716

Икки сеанс давом этган вақт мобайнида шифокорлар линзаларни олиб ташлашга муваффақ бўлишди.

Британияда нафақахўр аёл катаракта масаласида кўз шифокорига мурожаат қилган. Офтальмолог аёлнинг кўз соққасида мавжуд бўлган зангори пардани кўриб, ҳайрон қолди. Изланишлардан сўнг эса шифокорлар у контакт линзаси эканини аниқлашди.


 
Икки сеанс давом этган вақт мобайнида шифокорлар линзаларни олиб ташлашга муваффақ бўлишди. Аёл мазкур линзаларни 35 йил тақиб юрган. Натижада унинг кўзлари қичишиб, қуришни бошлаган.
 
Айтгандай, шифокорлар узоқни кўра олмасликни профилактика қилишнинг самарали усулини ўйлаб топишди, бу – ультрабинафша. Олимларнинг айтишича, ультрабинафша узоқни кўра олмасликнинг олдини олади, бунинг учун эса бир соатлик сайр кифоя. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:линза нафақахўр шифокор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!