Мазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 июль куни туманга ташрифи доирасида муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Сергели туманида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадларини кўзлайди. Туман ҳудудида жойлашган автомобиль бозори ортиқча тирбандликларга сабаб бўлиб, аҳолига қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Шу мақсадда ҳукумат мазкур бозорни Тошкент вилояти ҳудудига кўчириш бўйича таклифларни ишлаб чиқди.
Мазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 июль куни туманга ташрифи доирасида муҳокама қилинди.
Манбага кўра, Сергели автомобиль бозорини Янгийўл ва Зангиота туманларидан бирига кўчириш вариантлари кўриб чиқилмоқда.