...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навбатдаги олтин медаль ёхуд ўзбекистонликлар Лондонда ўзларини кўрсатишмоқда


13:28, 17.07.2017 Спорт
 2 493

Лондонда давом этаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг дастлабки уч кунида ўзбекистонлик спортчилар 2 та олтин медалга сазовор бўлишга улгуришди.

Жорий йилнинг 15 июль куни Лондонда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида диск отиш тури бўйича иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Ҳусниддин Норбеков 54.73 натижаси билан олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
 
Буюк Британия пойтахтида давом этаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида яна бир спортчи Дониёр Солиев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.
 
Эркаклар ўртасида узунликка сакраш бўйича баҳсларда иштирок этган Дониёр 7.18 метр натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди ва ўзининг ушбу натижаси эвазига Осиё рекордини янгилади. Осиё рекорди 2015 йил Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Хитойлик Чен Минг Ю томонидан 7.07 метр натижаси билан ўрнатилган эди.
 
Шуни таъкидлаш лозимки, узунликка сакраш мусобақасида жаҳоннинг кўзга кўринган, кучли спортчилари иштирок этишди, улар орасида Паралимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Хилтон Лангенховен хам ўз омадини синаб кўрди.
 
100 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган Мансур Абдурашидов эса афсуски финал босқичига чиқа олмади. Олдинда ўзбекистонлик спортчиларни ядро ва найза улоқтириш, шунингдек, турли масофаларга югуриш мусобақалари кутиб турибди. 
 
Маълумот учун, мазкур жаҳон чемпионати 23 июлга қадар давом этади ва унда 1050 нафар спортчи 213 та медаль жамланмаси учун кураш олиб боради.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Лондон енгил атлетика Дониёр Солиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!