“Биринчи бўлимда ютқазмаслик учун ўйнагандик, чунки Ўзбекистон кучли рақиб эканини билардик”, дейди кореялик мутахассис.
“Биз Тошкентга ғалаба учун келгандик, аммо дуранг қайд этдик. Ушбу натижа бизни қаторасига 9-марта ЖЧга олиб чиқди. Футболчилар ўйин якунига қадар борини бериб ўйнашди, ҳатто ўйиндан бир кун олдин ухлай ҳам олишмади. Ўзбекистонлик мухлислар бизни муваффақият билан табриклади, уларга раҳмат айтаман.
Юқорида айтганимдек, биз ғалаба учун келгандик, аммо катта босим туфайли гол ура олмадик. Шунга қарамай, натижа бизни қониқтирди. Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ҳам яхши ўйнади, улар Fair Play (ҳалол ўйин) қоидаларига амал қилиб ўйнади.
Терма жамоага келганимга кўп бўлмади. Биринчи ўйинимни Эронга қарши ўйнадим. Эрон — Осиёнинг энг кучли жамоаси. Шунинг учун биз ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилдик. Ўйин ҳам қийин кечди ва якунда қониқарли натижага эга бўлдик.
Биринчи бўлимда ютқазмаслик учун ўйнагандик, чунки Ўзбекистон кучли рақиб эканини билардик. Рақиб биринчи бўлимда иккинчисига нисбатан кучсизроқ ўйнади. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон футболчилари жисмоний жиҳатдан сустлашганини сездим”, дейди кореялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, Жанубий Корея терма жамоаси “А” гуруҳида 15 очко жамғариб, иккинчи ўрин билан 2018 йил Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси эса кеча Тошкентда Жанубий Корея терма жамоаси билан дуранг ўйнаб, жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасидан маҳрум бўлганди.