Мазкур масалага кимдир ишонч билан, яна кимдир шубҳа остида қарамоқда. Шубҳалардан халос бўлишнинг ягона йўли — ўз кўзинг билан бориб кўриш!
Мазкур масалага кимдир ишонч билан, яна кимдир шубҳа остида қарамоқда. Шубҳалардан халос бўлишнинг ягона йўли — ўз кўзинг билан бориб гувоҳи бўлишдир.
Бугун, 6 сентябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Тошкентдаги Radissan меҳмонхонасига валюта айирбошлаш жараёнини кузатиш учун келди.
Меҳмонхонадаги шохобчада АҚШ долларини миллий валютага алмаштириб, Ўзбекистонни ушбу муваффақиятли қадам билан табриклади.
Элчи хоним “Ўзбекистонда янги кун. Долларни сўмга алмаштирдим. Ҳеч қанақа муаммо йўқ”, деди.
Аввалроқ, хорижий валюталарнинг эркин олди-сотдисига рухсат берилгач, 5 сентябрдан бошлаб тижорат банкларида савдолар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.