Қодиров Мьянмадаги муаммога Россия ҳукумати ўз норозилигини билдирмаса, у бундан буёғига Россия томонида бўлмаслигини маълум қилган эди.
Бир неча кун олдин бир қатор ОАВда Чеченистон раҳбари Қодиров Мьянмадаги роҳине мусулмонларига қарши олиб борилаётган зулмга Россия ҳукумати ўз норозилигини билдирмаса, у бундан буёғига Россия томонида бўлмаслигини маълум қилганлиги келтириб ўтилган эди.
Кеча Россия Федерацияси президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг IX саммити давомида ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида Мьянмадаги этносиёсий можароларга ўз муносабатини билдирди.
Шунинг билан бир қаторда Путин бу каби воқеаларга ҳар бир инсоннинг ўз шахсий фикри бўлишини, шу жумладан, мамлакат раҳбарлари ҳам ўз позициясига эга эканлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал қочоқ роҳине мусулмонлари орасида болалар ўлимига доир мақола эълон қилинган эди.