...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самвел Бабаян “жим”! У кинояли қарсакларни тушунмади...


15:49, 06.09.2017 Спорт
 6 399

Бабаян матбуот анжумани залига кириб келган вақтда журналистлар уни кинояли қарсаклар билан кутиб олишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жанубий Кореяга қарши кечган ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди, аммо журналистлар саволларига жавоб беришни истамади.
 
Бабаян матбуот анжумани залига кириб келган вақтда журналистлар уни кинояли қарсак билан кутиб олишди. Аммо у бу қарсакларни ўз шарафига чалинди, деб ўйлади, шекилли, ўйин ҳақида фикр билдириш жараёнида бу ҳақида гапириб ўтди.
 
Ўйин қандай бўлганини ҳамма кўрди, дея гап бошлади Самвел Бабаян. Ҳамма ўзи учун уни таҳлил қилиб олиши мумкин. Мана мени ҳозир қарсак чалиб кутиб олишди...
 
Бизга бирозгина омад етмай қолди. Менинг терма жамоадаги ишимга келсак, термани 2 йил олдин қабул қилиб олганимда у аввалги босқичда гуруҳда иккинчи ёки учинчи ўринда бораётганди.
 
Бу вақт оралиғида виждонан ишладим. Афсуски бу етарли бўлмади. Истардимки, ўрнимга келган мураббий яхши ишлайди ва Ўзбекистон терма жамоасида ЖЧга чиқиш имкони бўлади.
 
Бизга нима етишмаганини айтадиган бўлсак, ўтган ўйинларда нафақат жамоа ёки мураббийлик ғояси айбдор, балки бошқа нарсаларни ҳам кўриб чиқишимиз лозим. Рақиб имкон берган вақтда, аввалги ўйинларда ҳеч бўлмаса дуранг ўйнай олмаганимизга нима сабаб бўлганини кўриб чиқишимиз керак.
 
Бу ўйин ҳақидаги фикрларим эди... Аммо ҳозир саволларга жавоб бера оладиган ҳолатда эмасман. Балки қачондир жавоб берарман, аммо ҳозир эмас, дея Бабаян ўрнидан турди ва залдан чиқиб кета бошлади.
 
Шу вақтда залдаги журналистлардан бири: “Нима, сиз ўзбек футболи журналистларини ҳурмат қилмайсизми? Нима учун саволларимизга жавоб беришни истамаяпсиз?” дея хитоб қилди. Бабаян бу саволга ҳам жавоб бермай залдан индамасдан чиқиб кетди...
 
Унинг ортидан журналистлар турли сўзлар билан ҳайқириб қолишди. Улар орасида “шармандалик” деган сўз ҳам бор эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кеча Тошкентда Жанубий Корея терма жамоаси билан дуранг ўйнаб, жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасидан маҳрум бўлганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Жанубий Корея Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!