Бу бир вақтнинг ўзида қўшимча 72 йўловчини ўз манзилига етказиш имкони демакдир.
Янги замонавий электропоезд 287 йўловчига мўлжалланган. Унда эконом тоифали вагонлар сони 2011 йилда олиб келинган “Афросиёб”га қараганда 2 тага кўп. Бу бир вақтнинг ўзида қўшимча 72 йўловчини ўз манзилига етказиш имкони демакдир.
Жорий йилнинг март ойида мамлакатимизга олиб келинган юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди бугунги кунда Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида мунтазам қатновини амалга ошириб, йўловчиларга хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунда замонавий “Афросиёб” электропоездларининг янги ҳаракат жадвали ишлаб чиқилмоқда.