Бу ҳақда лойиҳа бошлиғи Режина Дьюган F8 ҳамкорлар конференцияси вақтида маълум қилди.
Янги қурилма одамларга ҳеч қандай клавиатура ва сичқончаларсиз ҳам компьютерга ёзиш имкониятини беради. Компания вакили сўзларига кўра, махсус датчиклар ёрдамида янги қурилма мия марказидаги ишларни кузатади ва одам ёзишни хоҳлаган гапларнигина компьютерда акс эттиради. Бунда қурилма оптик томографиядан фойдаланади.
Дуган фалаж бўлган аёл компьютерга бир дақиқада 8 та сўз ёзаётгани ҳақидаги видеороликни тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, технология тўлиқ ишлаб чиқилгач, бир дақиқада 100 та сўзни ёзиш тезлигини беради. Бу смартфонларда ёзадиган тезлигимиздан беш баробар тезроқ.
Бундан ташқари, Facebook қулоғи эшитмайдиган инсонларга “эшитиш” имконини берувчи технология устида ишламоқда, дея қайд этди Дуган. Бунда турли сигнал ва вибрацияни кар одам тери сезгиси орқали ҳис қилиши мумкин бўлади.