...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўприк қурса ҳам санкция. ЕИ санкцияларига яна беш мамлакат қўшилди


11:48, 19.07.2018 Олам
 3 461

Беш мамлакат миллий сиёсати ЕИ билан мос келиши учун санкцияларга қўшилди.

Европа Иттифоқининг Қрим ва Севастополга нисбатан санкцияларини яна бешта мамлакат қўллаб-қувватлай бошлади.
 
“Номзод давлатлар Черногория ва Албания, Европа иқтисодий зонаси аъзоси Норвегия, шунингдек, Украина ва Грузия миллий сиёсатлари Европа Иттифоқининг санкцияларни 2019 йил 23 июнгача узайтирилиши қарорига мос бўлишини таъминлайдилар”, дейилади хабарда.
 
Бундан ташқари, олти нафар россияликка нисбатан Қрим кўприги қурилиши муносабати билан индивидуал санкциялар жорий қилинган.
 
Маълумот учун, 2014 йилда Европа Иттифоқи, АҚШ ва қатор давлатлар Россия Қримни ўзига қўшиб олгани учун унга қарши санкциялар жорий қилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:санкция Қрим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!