...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда поезд 16 ёшли ўсмирни босиб кетди


11:43, 19.07.2018 Жамият
 12 890

Ўсмир бола қулоғида наушник бўлгани сабаб поезд келаётганини пайқамаган.

Кеча, 18 июль куни Андижон вилояти Избоскан туманида 16 ёшли ўсмир бола иштирокида мудҳиш воқеа содир бўлган.
 
“Qalampir.uz” интернет нашрининг водийдаги манбалари тасдиқлашига кўра, туман ҳудудида поезд темир йўл рельсида ўтирган 16 ёшли ўсмир болани босиб кетган. Воқеа Пойтуғ шаҳарчасида содир бўлгани айтилмоқда.


 
Натижада ўсмирнинг боши танасидан узилиб темир йўл рельсининг бошқа томонида қолган. Маълумотларга кўра, ўсмир бола қулоғида наушник бўлгани сабаб поезд келаётганини пайқамаган.
 
Айни дамда ушбу ҳодиса бўйича расмий маълумот берилмади. “Qalampir.uz” тегишли идоралар билан боғланган ҳолда марҳумнинг шахсини аниқлаш ишларини олиб боряпти.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Андижон Избоскан поезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар