Аҳолининг сифатли ва арзон дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида чекка туманларда фаолият юритувчи кўчма дорихоналар ташкил этилган эди.
Мазкур дорихоналар қай даражада самарали ишлаётганини баҳолаш учун уларнинг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинганда, биргина 2016 йилда компания тизимидаги кўчма дорихоналар орқали аҳолига жами 7,6 миллиард сўмлик савдо хизмати кўрсатилгани маълум бўлди. Демак, чекка ҳудудлардаги аҳоли учун кўчма дорихоналарнинг фаолият юритиши ҳар томонлама қулай ва улар сонини янада ошириш бугунги кун талабидир.
Шу боис чекка ҳудудлардаги аҳолини дори-дармон билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида 2017 йилда “Damas” русумли автомашиналарда қўшимча 40 та кўчма дорихона ташкил этилиб, бундай дорихоналар сони 154 тага етказилиши кўзда тутилган.