...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким ҳақ? Россия ва Тожикистон келиша олмаяпти


15:15, 02.04.2018 Жамият
 10 026

Тожикистон Россиянинг яна бир нечта авиакомпанияси рейсларини тўхтатиб қўйди.

Аввалроқ, “Росавиация”дан олинган телеграмма сабаб Тожикистоннинг “Somon Air” авиакомпанияси Россия Федерациясига тўққиз йўналишда самолётлар парвозини бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълум бўлишича, шартномада Россия-Тожикистон ўртасидаги авиақатновларни Тожикистоннинг “Somon Air” ва “Tadjik Air” ҳамда Россиянинг  “Ural Air”, “Уральских авиалиний”, “Utair”, “Северного ветра” авиакомпаниялари амалга ошириши белгиланган.
 
Аммо Тожикистон тараф янги мавсум учун “Уральских авиалиний” авикомпаниясининг Тожикистонга янги парвозлар амалга оширишига рухсат бермади.
 
Бунга жавобан  “Росавиация” жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб “Somon Air”нинг Россияга рейсларини тўхтатиб қўйди.
 
Бугун, 2 апрелдан Тожикистон Пермь-Душанбе, Краснодар- Худжанд, Челябинск - Душанбе и Жуковский – Кўлоб йўналишларидаги авиақатновларни бекор қилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Росавиация Somon Air Tadjik Air Ural Air 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар