...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана холос! Тожикистон Россияга парвозларни тўхтатди


10:46, 02.04.2018 Олам
 8 660

Икки томон ўртасида келишмовчилик келиб чиққани айтилмоқда.

“Росавиация”дан олинган телеграмма сабаб Тожикистоннинг “Somon Аir” авиакомпанияси Россия Федерациясига тўққизта йўналишда самолёт рейсларини тўхтатди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
 
Россия ОАВларининг маълум қилишича, Тожикистон тараф жорий йилнинг 26 мартида “Уральские авиалинии” авикомпаниясига  ёзги мавсумда парвозларни амалга оширишга рухсат бермаган.
 
Хусусан, Тожикистон масъуллари Россиянинг Челябинск ва Пермь шаҳарларидан Душанбега парвозлар қабул қилмаслигини билдирган.
 
Тожикистон ҳукумати қошидаги Фуқаролик авиация агентлиги раҳбари ўринбосари Азиз Набизода тожик авиакомпаниялари Россиянинг ушбу шаҳарларига парвозларни амалга оширмаслигини маълум қилган.
 
Аммо Россия Транспорт вазирлиги “Уральские авиалинии”нинг Пермь ва Челябинск шаҳарларидан Душанбега парвози учун рухсат талаб қилмоқда. 
 
Вазирлик Тожикистон тарафнинг бу ҳаракатини тенгҳуқуқлиликка асосланган парвозлар тўғрисидаги келишувни бузиш, деб қабул қилмоқда.
 
Шундан сўнг Тожикистон Россияга қуйидаги йўналишларда парвозларни бекор қилган:
 
  • Душанбе-Екатеринбург-Душанбе;
  • Душанбе-Иркутск-Душанбе;
  • Душанбе-Қозон-Душанбе;
  • Душанбе-Краснодар-Душанбе;
  • Душанбе-Красноярск-Душанбе;
  • Душанбе-Санкт-Петербург-Душанбе;
  • Душанбе-Сочи-Душанбе;
  • Хўджанд-Қозон-Хўжанд;
  • Хўжанд-Санкт-Петербург-Хўжанд.
 
Шунингдек, жорий йилнинг 5 апрелидан бошлаб “Somon Air” Хўжанд-Москва-Хўжанд йўналишида ҳам рейсларни вақтинча тўхтатишини билдирган.
 
Россия Транспорт вазирлиги Тожикистон томонига бу масалада музокара ўтказишни таклиф қилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Россия Транспорт вазирлиги Somon Air Росавиация Уральские авиалинии 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!