Шимолий Корея етакчиси илк бора Пекинда Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди.
Ушбу учрашув давомида хориж ОАВлари томонидан айтилаётган айрим тахминлар ойдинлашди. Хусусан, Ким Чен Ин Корея яриморолида ядровий қуроллардан ҳоли ҳудуд яратиш тўғрисида ўз фикрини билдирган:
“Агар АҚШ ва Жанубий Корея бизнинг ҳаракатларимизни тўғри баҳолаб, минтақада тинчлик ва барқарорлик муҳитини яратишга ҳисса қўшмоқчи бўлса, яриморолни ядро дастурларидан ҳоли ҳудудга айлантириш мумкин. Корея яриморолидаги вазият тўғри йўналишда ривожланиб бормоқда. Хусусан, Пхеньян тинчлик тўғрисида музокаралар олиб бориш учун кескинлашган вазиятни нормаллаштиришга ҳаракат қилмоқда”.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея ва Жанубий Корея раҳбарларининг жорий йил апрель ойида ташкиллаштириладиган ўзаро учрашуви олдидан икки мамлакат дипломатлари музокаралар ўтказиши ҳақида хабар қилган эдик.